Полиция расмий вакили Пол Ньятининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларни қидириш ва уларнинг жасадларини сувдан олиб чиқиш операциясига иккита катта қайиқ, иккита кичик кема ҳамда полициянинг ғаввослар бўлинмасидан 40 нафар ходим жалб этилган.
Аввалроқ топилган айрим марҳумларнинг жасадлари дафн этиш учун оилаларига топширилди. Улар Кариба кўли яқинида ва бошқа ҳудудларда дафн этилади.
Кема Кариба шаҳрига Чалала балиқчилар лагери томон йўл олган пайтда ҳалокатга учраган.
Ҳокимият маълумотларига кўра, ҳалокат вақтида жами 77 нафар киши қутқарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Зимбабведаги ушбу паром ҳалокатида дастлаб 72 нафар киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.