Хабарда қайд этилишича, Рашт вилоятининг беш қишлоғида 40 та уй бутунлай вайрон бўлган, 5 та уй, 3 та чойхона, 1 та мактаб биноси қисман вайрон бўлган.
Бундан ташқари, Уштурпаст қишлоғида уч ёшли болани уй девори босиб қолиб, вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Тожикистонда икки марта зилзила содир бўлган. Биринчиси маҳаллий вақт билан 09:24 да қайд этилган. Магнитудаси 5,8. Бу қўшни Ўзбекистон ҳудудига ҳам таъсир қилгани, Тошкентда 2 балли зилзила сезилгани хабар қилинди.
Иккинчи зилзила маҳаллий вақт билан 12:14 да содир бўлган. Магнитудаси 4,2.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) Тожикистонда 14 апрелга ўтар кечаси UTC вақти билан 0:44 (Қозоғистон вақти билан 5:44) да 4,5 магнитудали навбатдаги зилзила қайд этилганини маълум қилди.