Зилзила қурбонлари сони 46,1 мингдан ошди - Туркия президенти

Фото:
АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 46 104 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг ўз телемурожаатида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

«Зилзиладан тўрт ҳафта ўтиб, биз фалокат кўламини аниқроқ кўряпмиз ва қайғумизни янада чуқурроқ ҳис қилмоқдамиз», – деди Туркия президенти. Унинг қайд этишича, мамлакат ҳукумати табиий офатлар натижасида вайрон бўлган ҳудудларни қисқа муддатда тиклашга аҳд қилган.

«Мақсадимиз келгуси икки ой ичида 244 та бино ва 75 минг қишлоқ уйи қурилишини бошлаш» деди. Унга кўра, 22 мингта уй-жой қурилиши бошланган. Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда 488 мингта янги уй-жой қуриш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу ҳудудларда 100 минг контейнер уйлари қурилади.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 магнитудадан ортиқ кучли зилзила содир бўлган эди. Минглаб афтершокларга сабаб бўлган ерости силкинишлари Туркиянинг 10 вилоятида, қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилди.


Сўнгги хабарлар