ЎР инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, Вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори Шаҳло Турдиқулованинг маълум қилишича, ҳозирда ЖССТга топшириш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
«ZF-UZ-VAC2001нинг афзаллиги шундаки, у дельта штаммида синовдан ўтказилган, бошқа вакциналарнинг аксарияти эса илк марта Уханьда аниқланган штамм асосида ишлаб чиқилган», — деди Ш.Турдиқулова.
Вакцинанинг маъқулланиши у билан эмланган ўзбекистонликларга Европа мамлакатлари, АҚШ ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналарни тан олувчи бошқа мамлакатларга ҳам бемалол ташриф буюриш имконини беради.