Астанада ўтказилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамига бағишланган халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform.
“Қозоғистон 2009-2020 йиллар давомида соғлиқни сақлаш соҳаси самарадорлиги индекси бўйича ўз натижаларини яхшилади. Яъни Қозоғистон индексда 39-ўриндан 72-ўринга кўтарилди. Бу натижалар баъзи Европа мамлакатларига қараганда анча юқори. Ўн йил ичида натижалар деярли икки баравар ошди. Шунингдек, Қозоғистон қисқа вақт ичида умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришди”, – деди Тедрос Гебрейесус ўз ҳисоботида.
Бундан ташқари, мазкур анжуманда иштирок этган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев биринчи ёрдам хизматларини мувофиқлаштириш бўйича глобал коалиция тузишни таклиф қилди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы