Бу ҳақда у душанба куни «Известия» газетасида чоп этилган мақоласида ёзган.
«<…> Биз бутун дунё бўйлаб кучлироқ соғлиқни сақлаш тизимини яратишимиз керак. 2022 йилда давлатлар бошқарув ва молиялаштириш механизмларини, шунингдек, эпидемия ва пандемияларнинг олдини олиш, уларга тайёргарлик кўриш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш учун дунёда зарур бўлган тизимлар ва воситаларни кучайтиришга ёрдам берадиган пандемияга қарши кураш бўйича глобал келишув бўйича музокараларни бошлайди, - деди ЖССТ раҳбари.
Шунингдек, у барча давлатлар бирламчи тиббий ёрдам тизимини мустаҳкамлашга сармоя киритиши керак, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш хизматларининг барча учун очиқ бўлишининг асоси айнан шу тизимдир.