ASTANA. Kazinform - Янги тақдим этилган ҳисоботга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда ўтган йили қизамиққа чалиниш билан боғлиқ 127 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган.
Хавотирли жиҳати, бу — 2023 йилга нисбатан икки баравар кўп ҳамда 1997 йилдан бери рўйхатга олинган энг юқори кўрсаткичдир.
ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг бу борадаги таҳлилида келтирилишича, Европа ҳамда Марказий Осиёнинг 53 давлатини ўз ичига олган минтақада қизамиқ ташхиси қўйилган беморларнинг 40 фоиздан ортиғини беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.
Ўсиш суръатлари коронавирус пандемияси даврида эмлаш қамрови пасайиши билан боғлиқ. Аммо экспертлар ҳали-ҳануз бир қатор мамлакатларда вакциналар қабул қилиш кўрсаткичи пандемиядан олдинги даражага қайтмаганидан хавотирда. Бу эса эпидемия хавфини оширмоқда.
Шундан келиб чиқиб, ЮНИCЕФ ва ЖССТ қизамиқ эпидемияси фаол бўлган мамлакатлар ҳукуматларини зудлик билан касалланиш ҳолатларини аниқлаш ва эмлаш кампанияларини кучайтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда қизамиқ билан касалланиш кўпайганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.