«Айни пайтда 220 мамлакатдан 194 таси коронавирусга қарши эмлашни бошлади, 26 давлат ҳали бошламаган», - деди у.
ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, қолган 26 мамлакатдан еттитаси эмлаш кампаниясини бошлаши мумкин. Тез орада яна бешта давлатда вакцинация бошланади. Қолган 14 та давлат турли сабабларга кўра эмлашни бошламаган. Унинг таъкидлашича, баъзилари тайёр эмас, бошқалари эса эмлашни яқин ҳафталар ва ойларда бошлашни режалаштирмоқда.