«Айни пайтда биз пандемия қачон тугашини билмаймиз, аммо глобал саъй-ҳаракатлар ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ушбу пандемия бир неча йил ичида назорат остига олиниши мумкин деб ўйлаймиз», дея таъкидлаган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот хизмати.
ЖССТ пандемия бошлангандан бери ушбу коронавируснинг юқумлилиги ўзгармаганини маълум қилди.
Ташкилот шунингдек, SARS-CoV2 «ҳали ҳам янги вирус бўлса-да, у ҳақда аллақачон кўп нарса маълум, ушбу маълумот пандемияга самарали жавоб бериш учун ишлатилиши мумкин», - деб қўшимча қилди.