Вазирлик маълумотларига кўра, январ-май ойларида мамлакат экспорти ҳажми 59,1 фоизга ошиб, 34,2 млрд долларни ташкил этди. Бу даврда хом нефт экспорти 91,2 фоизга, ферроқотишмалар 61,1 фоизга, мис ва катодлар 25,3 фоизга, буғдой 61,3 фоизга ўсди. Бу товарлар, айниқса, Италия (5759,4 млн доллар), Хитой (5114,7 млн доллар) ва Россияга (2668,7 млн доллар) экспорт қилинди.
Вазирлик маълумотларига кўра, беш ойда импорт ҳажми 14,4 фоизга ошган ва 17,1 млрд долларни ташкил қилган. Унинг асосий қисмини дори-дармонлар, мис рудалари ва концентратлари ва қора металлардан тайёрланган бошқа маҳсулотлар ташкил этади.
Муаллиф: Алихан Асқар