Хусусан, республика аҳамиятидаги 31 км узунликдаги 2 та йўл таъмирланмоқда. Вилоят аҳамиятидаги – 101,8 км узунликдаги 9 та йўлларда капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, туман миқёсидаги – 53,1 км узунликдаги 74 та кўчалар таъмирланмоқда ва 63 км узунликдаги 165 туп кўчаларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Амалга оширилган ишлар натижасида Жетисай туманидаги республика, вилоят ва туман аҳамиятидаги йўлларнинг яхши ва қониқарли ҳолатдаги улуши 92 фоизга етади.