“Ёш олимлар учун грант танловлари орқали 2 мингдан ортиқ тадқиқотчи 835 лойиҳани амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Ёш олимларга илк бор 351 хонадон берилди. Уларнинг 61 таси Президентимизнинг бевосита фармойиши билан бепул берилди. Жорий йилда жами 140 та хонадон бепул берилади”, - деди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, илмий даража ва унвонлар учун қўшимча тўловлар оширилган.
“Халқаро стажировкалар давом этмоқда. “Энг яхши тадқиқотчи” мукофоти, фан соҳасидаги давлат мукофотлари ва стипендиялар 50 нафар иқтидорли ёш олимларга топширилади”, - деди Саясат Нурбек.