Ушбу хизматларнинг 11таси миграция хизмати, 6таси «Ҳукумат фуқаролар учун» давлат корпорацияси орқали аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари томонидан кўрсатилади.
2019 йилнинг 11 ойида мазкур давлат хизматлари бўйича 2 542 481 фуқаронинг аризаси кўриб чиқилиб, тегишли хизматлар кўрсатилган. Шундан 1 899 706таси давлат корпорацияси орқали, 425 836таси электрон вебпортал ҳамда 216 939таси бевосита миграция бошқармасида кўрсатилган.