Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг кўрсатмаларига биноан, ушбу ишлар микрораён тўлиқ газлаштирилгунга қадар давом этади.
Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, бугунги кунда шаҳарнинг 26 фоизи табиий газ билан таъминланган. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш ишлари «Бейнеу-Бозай-Чимкент» магистрал газ қувури орқали ва 11 босқичда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, қадимий шаҳарда хусусий ва кўп қаватли уйларни газлаштиришнинг 4-навбатининг қурилиши ўтган йили якунланганди.
Натижада шаҳар аҳолисининг 41 фоизи табиий газ билан таъминлаш имкони туғилди. Йил охиригача шаҳар тўлиқ газлаштирилиши режалаштирилган.
Муаллиф: Айнур Ақбаева