Жорий йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 400 млрд долларга яқинлашади — Мурожаатнома

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон иқтисодиёт ҳажми бўйича жаҳонда 47-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилиш чоғида маълум қилди.

Фото: gov.kz

“Шу муносабат билан ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга объектларни қуриш ва модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратамиз. Бунинг учун кучимиз ҳам, имкониятларимиз ҳам етарли. Халқаро валюта жамғармаси тақдим этган прогнозга кўра, жорий йилда мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти 400 миллиард долларга яқинлашади. Унинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши эса 19 минг доллардан ошади”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, Президент мамлакат иқтисодиёти ҳажми бўйича жаҳонда 47-ўринга кўтарилганини таъкидлади.

“Бу - аҳоли сони бизникидан анча кўп бўлган бир қатор мамлакатларнинг кўрсаткичларидан юқори натижага эришганимизни англатади”, — деди Давлат раҳбари.

Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қурултой йиғилишида «Янги тарихий даврдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» номли Мурожаатномасини эълон қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.