Жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми йилига 46,3 фоизга ошиб, 603,4 миллиард тенгега етди (бир йил аввал – 412,5 миллиард тенге). Сўнгги беш йилда инвестициялар йилига ўртача 24,3 фоизга ўсган.
Бундан ташқари, мамлакатда капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар улуши ҳам сезиларли ошиб бормоқда: агар беш йил аввал бу кўрсаткич 3,6 фоиз бўлган бўлса, ҳозир 6,1 фоизни ташкил этмоқда.