Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатга хорижий давлатларнинг 2,6 миллион фуқароси ташриф буюрган, шундан 2,5 миллион киши (97 фоиз) МДҲ давлатларидан келган сайёҳлардир. Уларнинг энг кўп сони Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия Федерацияси фуқаролари орасида қайд этилган.
МДҲга аъзо бўлмаган давлатлардан келган меҳмонлар оқими ҳам икки баравар кўпайди ва 74 мингдан ортиқ кишини ташкил этди, улар орасида асосан Туркия, Германия, АҚШ, Ҳиндистон, Хитой, Мўғулистон ва Саудия Арабистони фуқаролари бор.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова