«Йил бошидан буён биз 1,2 триллион тенге сармоя киритдик. Инвестициялар таркибига назар ташлайдиган бўлсак, 53 фоиз ёки 632,9 миллиард тенге қурилиш-монтаж ишларига, 9 фоиз ёки 109,2 миллиард тенге транспорт ва сақлаш соҳасига, 6 фоиз ёки 76,1 миллиард тенге саноат ҳиссасига тўғри келади»
, - деди ҳоким ўринбосари.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Астана уй-жой қурилиши ва нонефт сектори ҳамда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми бўйича биринчи учликдан жой олди.
«Тўғридан-тўғри хорижий сармояга келсак, жорий йилнинг биринчи ярмида 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритилди»
, – дейди шаҳар ҳокими ўринбосари.
Муаллиф: Марлан Жиембай