Жорий йилда 4 та йирик лойиҳа амалга оширилади — ҚР Президенти
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида бўлиб ўтган Наврўз байрамига бағишланган тантанали йиғилишда ҚР Президенти жорий йилда мамлакатда 4 та йирик лойиҳа амалга оширилишини маълум қилди.
Хусусан, кўплаб иссиқлик марказлари ва муҳандислик тармоқлари модернизация қилинади, 12 минг километр йўл қурилади ва таъмирланади.
Шунингдек, 300 минг аҳоли табиий газдан фойдаланса, қишлоқ ва туман аҳолисини янги уй-жой билан таъминлаш дастури йўлга қўйилади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролари учун ажратиладиган кредитларнинг ўсиши 7 фоиздан ошмайди.
Ижарага бериладиган уй-жойлар сони эса бир неча баробар ортади.
“Буларнинг барчаси халқ турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Мамлакат, халқ учун бундай хайрли чора-тадбирлар албатта давом этади. Барчангизни бугунги баҳор байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Юртимиз омон, халқимиз тинч бўлсин!” – деди Давлат раҳбари.
Табрик сўзидан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев майдонга йиғилган халқ билан байрам концертини томоша қилди.