Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда

Фото: Фото: ktf.kz

Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Бангалор (Ҳиндистон) ITF турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида муваффақиятли иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Дунёнинг 493-чи, ушбу мусобақанинг 5-ракеткаси Жибек Қуламбаева яккалик баҳсларининг иккинчи даврасида ҳиндистонлик Пуужи Ингалени 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Жибек жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. У Рутужа Босейл билан бирга чорак финалда маҳаллий теннисчилар Пуужа Ингале ва Сандипти Раони 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, у ярим финалга йўл олди.

Ж.Қуламбаева – Р.Босейлнинг кейинги рақиблари кейинроқ аниқланади.