Жибек Қуламбаева Ҳиндистонда ўтказилган мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик, дунёнинг 337-ракеткаси Жибек Қуламбаева Нави-Мумбай (Ҳиндистон) ITF W50 турнирида чорак финалга чиқди.
Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи 1/8 финалда жаҳон рейтингида 991-ўринни эгаллаб турган япониялик Анри Нагата билан куч синашиб, ўз маҳоратини намойиш этди.
Биринчи ўйинда Ж.Қуламбаева 3 та, А.Нагата 2 та брейк қайд этди ва сет 6:4 ҳисобида қозоғистонлик спортчи фойдасига ҳал бўлди.
Иккинчи сетда ҳам худди шундай ҳолат - 7:5 натижа такрорланди.
Мусобақа баҳслари 2 соату 4 дақиқа давом этди.
Жибек Қуламбаева ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 401-ракеткаси индонезиялик Приска Маделин Нугрохо билан куч синашади.
Ж.Куламбаева ҳозирда WTA Live рейтингида 314-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Ҳиндистондаги турнирни муваффақиятли бошлагани ҳақида ёзган эдик.