Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда 46,3 минг гектар майдондаги ғалла ҳосили ўриб олиниб, 85,7 минг тонна ғалла соф дон олинди. Ўртача ҳосилдорлик гектарига 18,5 центнерни ташкил этади.
«Ўрим-йиғим учун вилоятга 7 минг 924 тонна дизель ёқилғиси ажратилди. Эндиликда оператор аниқланди, маҳаллий оператор ресурс холдинг компанияси билан шартнома тузди. Ҳозирда операторнинг захирасида 500 тонна дизель ёқилғиси мавжуд. Фермер хўжаликлари билан суюқ ёқилғи етказиб бериш бўйича шартномалар тузиляпти», - дейилади бошқарма хабарида.
Умуман, вилоятда 325,2 минг гектар майдонга ғалла экинлари экилган бўлса, шундан 267,2 минг гектарига бошоқли дон экинлари экилган.