Жетисай тумани ҳокими Мурат Қадирбек кўп болали оналарга хонадонларнинг калитларини тантанали равишда топширди.
«Ростини айтсам, бизга квартира берилишини куникеча билдик. Бу янгилик оиламиз учун катта совға бўлди. Илгари биз ер участкасини ижарага олганмиз. Энди ўзимизнинг квартирамиз бор. Ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман«, - деди кўп болали она Зухра Сахиева.
«Бизнинг асосий мақсадимиз - уйсизлар сонини камайтиришдир», - деди туман раҳбари Мурат Қадирбек. У келажакда уй-жойлар қурилиши давом этишини таъкидлади. Яъни, уй учун навбатда турган ҳар бир фуқарони уй-жой билан таъминлаш бўйича доимий ишлар олиб борилади.