ЖЧ: Қозоғистонлик боксчи қизларнинг жанглари жонли эфирда намойиш этилади
12:15, 20 Март 2023
ASTANА. Kazinform - Бугун Қозоғистоннинг тўрт нафар вакили Нью-Деҳлида (Ҳиндистон) бўлиб ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1/8 финалда жанг ўтказади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.
Кундузги сессияда (Астана вақти билан 14:30 дан) учинчи жуфтликдаги А рингида Жазира Ўрақбаева (52 кг гача) ҳиндистонлик спортчи Сакши Сакшига қарши рингга кўтарилади. В рингида олтинчи жуфтлик 70 кг гача бўлган вазн тоифасида Мадина Нуршаева ва жанубий кореялик Хонгён Чой ўртасида жанглар бўлиб ўтади.
Кечки сессияда (18:30 дан) яна икки нафар қозоғистонлик боксчи рингга кўтарилади: Жайна Шекербекова (54 кг гача) ўзбекистонлик Нигина Ўктамова билан тўқнаш келади - уларнинг жанги тўртинчи жуфтлик бўлади; Валентина Хальзова (75 кг) сессиянинг олтинчи жангида венесуэлалик Мариэлис Ириса билан чорак финал учун кураш олиб боради.
Жангларни Qazsport телеканали, шунингдек, АSBC YouТubе канали жонли эфирда намойиш этади.
Фото: sports.kz