Шейнбаумнинг таъкидлашича, бундай юқори нархлар туфайли кўплаб мухлислар турнирни томоша қилиш имкониятидан маҳрум бўлади.
“Футбол бошқача бўлиши керак. Бу FIFAнинг ўзида ҳам жиддий ўйлаб кўриладиган масала”, — деди у.
Унинг фикрича, футбол барча учун очиқ бўлиши ва дунё халқларини бирлаштириши лозим.
2026 йилги жаҳон чемпионатининг АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ўйинлари учун чипталарнинг дастлабки нархи 140 доллардан 8 680 долларгача бўлган. Кейинчалик айрим чипталар арзонлашган бўлса-да, баъзи ўйинларда нархлар сезиларли даражада ошган.
Энг қиммат чипталар финал баҳсига тегишли бўлиб, уларнинг қиймати 32 970 долларгача етган. Қайта сотиш бозорида эса нархлар янада ошиб, апрель ойида FIFAнинг расмий қайта сотиш платформасида айрим чипталар тахминан 2,3 миллион долларга баҳоланган.
Шейнбаум спортда тижорат модели мавжудлиги одатий ҳол эканини тан олди. Бироқ у спорт фақат катта харажатларга асосланган соҳагина бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
Ҳозирча FIFA Мексика томонининг ушбу баёнотига расмий жавоб берганича йўқ. Ташкилот президенти Жанни Инфантино чипта нархлари Шимолий Америка бозори шароитларига мос келишини айтган.