D гуруҳида биринчи ўрин тақдири асосий рақиблар ўртасидаги учрашувга боғлиқ бўлди. Ғалаба қозонган тақдирда қозоғистонликлар муддатидан аввал саралаш турнирининг иккинчи босқичига йўл олишлари мумкин эди. Эрон паркетидаги илк сафар ўйинида Қозоғистон терма жамоаси тўрт очко билан ғалаба қозонди – 73:69.
Қозоғистонлик баскетболчилар яна эронликларни мағлуб этишди - 68:60. Қозоғистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди ва максимал очко тўплаган ҳолда саралашнинг иккинчи босқичига чиқиш учун ажойиб имкониятга эга. Бунинг учун улар биринчи давранинг сўнгги ўйинида Баҳрайнни мағлуб этишлари керак.