Жанубий Aфриканинг SABC радиостанцияси хабарига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) касаллик ўчоғига айланган Жонглей штатига махсус гуруҳ юборган.
Жанубий Суданда ишлаётган халқаро ташкилотлар камида 89 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ўз навбатида маҳаллий ҳокимият вакиллари кўп одамлар номаълум касалликдан вафот этгани ҳақида хабар беришди.
Касалланганларнинг аксарияти сўнгги 60 йилда биринчи марта 2021 йилда йирик сув тошқинлари содир бўлган ҳудудларда истиқомат қилади. Экспертиза вабо эҳтимолини тасдиқламади.