Инфекциянинг маҳаллий тарқалиши аксарияти мамлакат жанубида содир бўлган. Хошиминда - 1453, Тейнин провинциясида - 895, пойтахт Ханойда - 822 ва Шокчанг провинциясида - 789.
Шундай қилиб, умумий вирус юқтирганлар сони 1 367 433 нафарга, вафот этганлар сони эса 27 186 нафарга етди. Вьетнамда тахминан 130 млн дозада Covid-19га қарши вакцинаси киритилган ва 56 миллионга яқин одам эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтган.