ASTANА. Кazinform - Сеулдаги бешта йирик шифохонадаги операциялар бекор қилинди ва кейинга қолдирилди. Стажёр шифокорларнинг 70 фоиздан ортиғи тиббиёт олий таълим муассасаларида талабалар сонини кўпайтириш режасидан норози, деб хабар беради Yonhap.
Бешта касалхонада операциялар бекор қилинди ва кейинга қолдирилди, у ерда оғир беморларга ғамхўрлик қилишда муҳим рол ўйнайдиган стажёр шифокорлар ишдан кетишди.
Сешанба ҳолатига кўра, истеъфога чиққан шифокорларнинг умумий сони 8816 нафарни ёки стажёрларнинг 71,2 фоизини ташкил этди, деди соғлиқни сақлаш вазирининг иккинчи ўринбосари Пак Мин Су журналистларга.
Унинг қайд этишича, ҳукумат 6112 нафар стажёр шифокорни ишга қайтишга буйруқ берган.
“Дунёнинг ҳеч бир давлатида тиббиёт ходимларининг жамоавий чора кўриши ва оғир беморларни ёрдамсиз қолдириш ҳолатлари кузатилмаган. Мен шифокорларнинг ўз ҳуқуқлари беморларнинг ҳаётидан устун туришига ишонадиган ғоядан ҳафсалам пир бўлди ва хавотирдаман", - деди у.
Мамлакат Таълим вазирлиги маълумотларига кўра, тиббиёт факультетининг 8753 нафар талабаси ўқишдан озод қилиш учун ариза топширган.
Бу тиббиёт факультети талабалари умумий сонининг 43,8 фоизини ташкил этади, дея хабар беради Yonhap.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.