ASTANA. Kazinform – 18 июль куни суд Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёльнинг қамоқдан озод қилиш бўйича илтимосини рад этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Шу тариқа, Юн Сок Ёль 2024 йил декабрида ҳарбий фавқулодда ҳолат жорий қилишга уриниш бўйича очилган жиноят иши доирасида қамоқда қолади.
Сеулнинг Марказий округ суди собиқ президент Юн Сок Ёльнинг қамоққа олиниши қанчалик қонуний экани юзасидан ўтказилган эшитувдан бир неча соат ўтиб қарор чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, Юн Сок Ёль 2024 йил декабрида ҳарбий фавқулодда ҳолат жорий қилишга уриниши ортидан ҳибсга олинган ва бир ҳафта ўтиб озодликка чиқишга уриниб кўрган эди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы