Жанубий кореялик ўйинчи Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди
30 ёшли жанубий кореялик футболчи сўровномада 256 балл тўплади ва олтинчи йил кетма-кет совринни қўлга киритди, деб хабар беради Shampionat.cоm.
Ҳужумчи жами 8 та шундай мукофотга эга.
Осиёлик футбол журналистлари ва экспертлари иштирок этган сўровномада Меҳди Тареми («Порту», Эрон терма жамоаси) ва Салем Ал-Досари («Ал-Ҳилол», Саудия Арабистони) 120 балл билан иккинчи ўринни бўлишди.
Кучли бешликдан, шунингдек, Италиянинг «Наполи» ва Жанубий Кореянинг ҳимоячи Ким Мин Чжэ, Англиянинг «Брайтон» клуби ва япониялик вингер Каору Митома жой олди.
Жорий мавсумда Сон Хин Мин 28 учрашувда 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Англия премьер-лигасининг 23-тури доирасида «Тоттенхэм» 11 феврал куни сафарда «Лестер»ни қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лионель Месси Жанубий Американинг энг яхши футболчиси деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: GETTY IMAGES
Ғайсағали Сейтақ