Юн Сок Ёл 48,56 фоиз овоз олган бўлса, унинг асосий рақиби, ҳукмрон «Тобуро» демократик партияси вакили Ли Чжэ Мён 47,83 фоиз овоз билан ғалаба қозона олмади. Президентлик пойгасида учинчи ўринни эгаллаган Сим Сан Чжон 2,37% овоз тўплади.
Миллий Ассамблеяда сўзга чиққан янги президент ўз тарафдорларига миннатдорчилик билдириб, унинг асосий мақсади мамлакат фуқаролари бирлигини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади. Юн Сок Ёл мухолифат билан бирга халққа хизмат қилишини айтди. У ўзининг ғалабасини «буюк одамларнинг ғалабаси» деб атаган.