Ёнғин маҳаллий вақт билан 13:49 атрофида бошланган ва автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.
Заҳарли газдан заҳарланган 20 дан ортиқ киши даволанмоқда.
Воқеа жойига 50 га яқин ўт ўчириш машинаси ва техникаси, шунингдек, 140 га яқин ўт ўчирувчи жўнатилди. Маҳаллий вақт билан 14:40 атрофида ёнғин деярли ўчирилди.
Полиция ва ўт ўчириш бўлими авария ҳолатлари юзасидан суриштирув бошлашни режалаштирмоқда.
Фото: en.yna.co.kr