Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (КDCA) маълумотларига кўра, 2482 та янги CОVID-19 ҳолати қайд этилган. Беморларнинг умумий сони 373 120 нафарга етди.
Ўн ойда хавфли вирусдан вафот этганлар сони 24 нафарни ташкил этиб, умумий сони 2916 нафарга етди. Бу 12 январдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Ўшанда 25 киши CОVID-19 вирусидан вафот этган. Ўлим даражаси 0,78 фоизни ташкил этди.