Корея Миллий полиция агентлиги маълумотларига кўра, роботлар жамоат тартибини назорат қилиш, шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва полиция ходимларига ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Тўрт оёқли роботлар одамлар ўта олмайдиган ёки етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда ҳаракатланиб, видеокузатув камералари ва бошқа сенсорлар орқали маълумот тўплаши мумкин. Улар патруль хизмати давомида олинган маълумотларни тезкор равишда полицияга етказади.
Лойиҳа доирасида роботларни жамоат жойларида синовдан ўтказиш ва уларнинг иш самарадорлигини баҳолаш режалаштирилган. Ҳукумат янги технологиялар полиция ходимларининг иш юкини камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини оширишга ёрдам беради, деб умид қилади.