Хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига солиқ маслаҳатчиси малака имтиҳонида энг юқори балл тўплаган номзоднинг СИдан фойдаланишга рухсат берилиши сабаб бўлган.
Бу одам имтиҳоннинг иккала босқичида ҳам кичик камера, смартфон ва генератив сунъий интеллектдан фойдаланганини тан олди. Биринчи босқичда у 160 та саволдан 159 тасига тўғри жавоб берди ва 400 баллдан 397,5 балл олди. Шунингдек, у аудитор малака имтиҳонида ҳам шунга ўхшаш усулдан фойдаланганини айтди.
Бу воқеа расмийларни хавотирга солди. Бунинг сабаби, бу усул билан фирибгарлик бошқа имтиҳонларда ҳам кенг тарқалиши мумкин.
Шу муносабат билан, Жанубий Корея ҳукумати 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган миллий имтиҳон пайтида қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун идоралараро ишчи гуруҳ тузди.
Бундан ташқари, бош вазир имтиҳон ўтказиладиган жойларда очиқ Wi-Fi тармоқларини ўчириш имкониятини кўриб чиқиш ва иштирокчиларда электрон қурилмаларнинг мавжудлигини диққат билан текширишни буюрди.
Хан Сон Сукнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект технологияларининг жадал ривожланиши шароитида имтиҳон жараёнини кузатишнинг анъанавий усуллари самарасиз бўлиб бормоқда.
Шунингдек, расмийлар қоидабузарликларни аниқлаш учун янги техник воситаларни, жумладан, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни ишлаб чиқишни режалаштирмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, сунъий интеллект ёрдамида яратилган Хитой сериали 4 миллиард марта кўрилди.