ASTANA. Kazinform - Жанубий Кореянинг Пхочхон шаҳрида турар-жой биносига снаряд тушиши натижасида етти киши жабрланди, дея хабар беради Kazinform Yonhapга таяниб.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, пайшанба куни тахминан соат 10:00да (Астана вақти билан 6:00) Жанубий Корея шимолида, КХДР билан чегарада жойлашган Пхочхон шаҳридаги турар-жой биносига снаряд тушгани ҳақида хабар келиб тушган.
“Оқибатда етти киши тан жароҳати олди, бир қанча бинолар вайрон бўлди. Ҳозирда тергов давом этмоқда”,- дея қайд этади Yonhap.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда турар-жой биносида юз берган портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.