Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, пойтахтнинг Хамманскрал ва Бронхорстспруит туманлари қисман сув остида қолган. Аҳоли эвакуация қилинмоқда, қутқарувчилар сув тошқинини бартараф этиш учун ариқ қазишмоқда. Жабрланганлар муниципал бинолардаги вақтинчалик бошпаналарга кўчирилди.
Йоханнесбургда Юкскей дарёси тошиб, Дипслут, Клиптаун ва бошқа бир қанча аҳоли пунктларини сув босди.
Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам бир неча кун тўхтовсиз ёмғир ёғди. Сув тошқини оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.