CAPETOWN. Kazinform – Йоханнесбургнинг марказий бизнес туманидаги Симмонс шаҳридаги Бри-стритда газ қувури портлади. Портлаш оқибатида йўл ўпирилиб тушди, дея хабар беради Kazinform SABC News радиостансияси сайтига таяниб.
Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, ярадорлар ва ҳалок бўлганлар сони номаълум. Фуқаролардан воқеа жойига яқинлашмаслик сўралган. Шунингдек, ҳайдовчиларга портлаш содир бўлган жойга яқин кўчаларга чиқмаслик тавсия этилган. Кўчанинг бир қисми вайрон бўлгач, битта машина ағдарилиб кетган, яна бир қанча йўллар ёпилган. Йўл қулаганда таксида бир неча киши бўлган.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳаводаги кучли ҳид туфайли портлаш жойидан бир километр радиусдаги одамларни эвакуация қилган.
Ҳозирда фавқулодда хизматлар ҳодиса оқибатида етказилган зарарни баҳоламоқда.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы