Ғарбий Кейп провинциясининг транспорт департаменти маълумотларига кўра, воқеа пайшанба куни эрталаб соат 00:40 атрофида содир бўлган. Автобусда Жанубий Африка Республикасининг 73 фуқароси бўлган.
«Фожиа оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир тан жароҳати олди”, — дейилади департамент хабарида.
Айни пайтда воқеа жойида фавқулодда вазиятлар хизмати мутахассислари иш олиб боряпти, жабрланганларга ёрдам кўрсатиляпти ва авария оқибатлари бартараф этиляпти.
Қутқарув ва эвакуация операциялари давом этаётгани сабабли, автомагистралнинг автоҳалокат содир бўлган қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учрагани ва 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.