Промоушен саҳифасида қозоғистонлик боксчи ва у олган жаҳон чемпиони унвонига бағишланган сурат пайдо бўлди.
Аввал хабар берганимиздек, 27 август куни Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) Жанибекни «вақтинчалик» чемпионликдан WBO йўналиши бўйича тўлиқ жаҳон чемпиони даражасига кўтарди.
«Янги ўрта вазн қироли тез орада ўз тожини ҳимоя қилади», - дейилади постда.
Жанибек Алимханули ўзининг аввалги жангида британиялик боксчи Денни Дигнумни (14-1-1, 8 КО) иккинчи раундда нокаутга учратди ва WBO йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» жаҳон чемпиони бўлди.
Фото: sports.kz