Кеча боксчилар матбуот анжумани ўтказишди. Уларнинг бўлажак жангга тайёргарликлари ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули ва Дэнни Дигнум ўртасидаги жанг Лас-Вегасда 22 май куни соат 8:00да бошланади. «Хабар» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Жанибек Алимханули 1993 йил 1 апрелда туғилган. 2013 йилги жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳаваскор бокс бўйича чемпион бўлган. 2014 йилда эса Осиё ўйинларида ғолиб чиққан. У 2016 йилдан буён профессионал боксда иштирок этиб келади. Бунгача 11 та жангнинг барчасида рақибларини мағлуб этганди. Улардан 7 таси нокаут билан якунланган.
Адилжан Умбет