Қозоғистонлик боксчи ҳали ҳам Доминикан Республикасидан WBC чемпионлик камарининг эгаси Карлос Адамес билан бирлаштирувчи жангга умид қилмоқда.
“АҚШга йўл олдим. Ноябрдаги жангга тайёр бўламан! Адамеснинг имкониятлари энди саноқли. Агар у рози бўлмаса, мен камарларимни бошқа рақиблар билан ҳимоя қилишга мажбур бўламан! Шу боис у ва унинг менеджерлари учун вақт тугаб бормоқда! Мен ноябрь бошида тайёр бўламан”, – деб ёзди Алимханули X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Жанибек Алимханули ўзининг сўнгги жангида 5 апрель куни Астанада француз Анауэль Нгамиссенгени бешинчи раундда нокаутга учратиб, IBF ва WBO камарларини муваффақиятли ҳимоя қилган эди.