«Мана, Мунгия учун яна бир потенциал рақиб. Алоҳида жанг услуби жангларларни юзага келтиради, деб ўйлай бошлаганимда, менга Мунгия – Алимханули жанги жуда ёқади. Бу жиддий кураш», — деб ёзди Салазар Тwitterда.
Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули ҳам Хайме Мунгия билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида тез-тез гапириб турарди. Дастлаб боксчи WВО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» жаҳон чемпиони унвони учун бразилиялик Эскива Фалкао (29-0, 20 КО) билан рақобатлашиши режалаштирилган эди. Бироқ уларнинг жамоалари ҳали келишувга эриша олишмади. Мунгияга келсак, у WBО Inter-Cоntinental йўналиши чемпиони.