Сув тошқини хавфи бўлган ҳудудларга ёрдам юкланган карвонни Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Эдельбек Қулматов бошқариб келган. Шунингдек, 7 та фургон ва иккита пикапдан иборат карвонда қирғизистонлик 15 нафар қутқарувчи ҳам бор.
Жамбил вилоятида мазкур автоколоннани Жамбил вилояти темир йўл вокзали бошлиғи Арман Тоқанов, унинг ўринбосари Руслан Оринбеков ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари вакиллари кутиб олди.
Гуманитар ёрдам Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай ва Манғистау вилоятларига жўнатилади.