TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятининг Шу туманида наслдор қўйлар кўргазмаси бўлиб ўтди. «Байбол» фермер хўжалигининг «Шатақ» лақабли уч ёшли, вазни 201 килограмм бўлган қўчқор ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Шу тумани ҳокимлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, Шу шаҳридаги «Локомотив» стадионида ўтказилган кўргазмага вилоят туманларидан ва қўшни Қирғизистон давлатидан жами 210 бош зотли қўчқорлар келтирилди.
Ғолиб жониворлар вазни, бўйи ва ёшига кўра етти тоифа бўйича аниқланди. Тадбир сўнгида кўргазмада иштирок этган фермерларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва ташаккурномаси топширилди.
Умуман олганда, Жамбил вилоятидаги 1 500 дан ортиқ қўйчилик хўжалигида 3,5 миллион бош қўй боқилади.
Муаллиф: Эльвира Жарилқасинова
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.