Жамбил вилоятида қишлаш учун 4,2 миллион тонна озуқа тайёрланди
TARAZ. Kazinform - Жамбил вилоятда қишлаш учун 486,3 минг бош қорамол, 3,7 миллион бош қўй-ечки, 169 минг бош от, 7,4 минг бош туя жўнатиш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Ҳайвонлар сонига мувофиқ 3,2 миллион тонна пичан, 486,9 минг тонна сомон, 99,1 минг тонна сенаж, 88,1 минг тонна силос, 360,2 минг тонна концентрланган озуқа тайёрланди.
Айни пайтда вилоятда 5 минг 862 қишлов маскани мавжуд бўлса, шундан 1020 таси олис яйловларда жойлашган. Жорий йилда чорвадорлар учун 5 минг 564 уй, 2 минг 184 молхона, 936 ҳовли капитал таъмирланди.
Барча ҳудудларда тезкор штаблар ташкил этилган бўлиб, улар қишлаш вақтида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни бартараф этмоқда.
Зарур ҳолларда улар ҳудудлардаги йирик корхоналарнинг захираларидан, жумладан, техника ва бошқа ресурслардан фойдаланишлари мумкин.
Шу тариқа вилоятда чорва молларини қишловни муваффақиятли ўтказиш учун барча комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.