Асхат Ораловнинг ОАВга маълум қилишича, вилоятда 14 та маданият объекти қурилади. Йил охиригача 9 та, келаси йил охиригача 5 та объект топширилади.
Келгуси йил охиригача спорт соҳасида 23 та спорт мажмуаси қурилиши ниҳоясига етказилади.
Вазир Таразни ҳунармандлар шаҳри мақомини олгани билан ҳам табриклади.
У Жамбил заминидан кўплаб кучли олимпия совриндорлари, маданият арбоблари етишиб чиққани, бу ердаги 5 та объект ЮНЕСКО таркибига кирганини таъкидлади.
Асхат Оралов хизмат сафари давомида қадимий шаҳарнинг бир қанча маданий ёдгорликлари билан танишади.
Муаллиф: Айдар Оспаналиев