Жаҳонда нефть нархи яна қимматлади

ALMATY. Kazinform — Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида жаҳон бозорида нефть нархи ошди.

Фото: freepik

Oilprice.com маълумотларига кўра, 22 октябрда Brent русумли нефтнинг бир баррели 110,50 долларга етди. Нарх 1,68 долларга ёки 1,54 фоизга ошди.

WTI русумли нефть нархи ҳам бир баррель учун 98,41 долларни ташкил этиб, 1,30 фоизга қимматлади.

Urals русумли нефть эса, аксинча, 0,84 долларга ёки 0,80 фоизга арзонлаб, бир баррели 104,76 долларга тушди.

Форс кўрфази минтақасидаги можаронинг кучайиши нефть етказиб бериш билан боғлиқ хавфларнинг ошишига олиб келяпти.