Жаҳон нефть нархлари қарийб 2 фоизга пасайди

ALMATY. Kazinform — Жаҳон нефть нархлари ушбу ҳафтани пасайиш билан бошлади.

Коллаж: Kazinform; Pixabay

21 сентябрь ҳолатига кўра, Brent маркали нефть фьючерслари бир баррели 101,75 доллардан сотилди, яъни нарх 2,04 фоизга пасайди.

Америкадаги WTI хом нефти нархи бир баррель учун 98,20 долларни ташкил этиб, 2,09 фоизга арзонлашди.

Россиянинг Urals хом нефти бир баррели 113,41 доллардан сотилмоқда, бу 6,74 фоизга арзонлашганини англатади. Бунга қадар Urals нархи бир баррель учун 100 доллардан ошиб, май ойидан бери энг юқори даражага етган эди.